«ёшлар бандлиги» тегли мақолалар


Тошкентда май-август ойларида «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади
Кеча, 11:06

Тошкентда май-август ойларида «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида май-август ойларида 1 млн кишини қамраб олиши кутилаётган «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади. Бунда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, IT ва замонавий бизнес соҳаларига йўналтиришга оид 60 дан ортиқ тадбир ўтказиш белгиланган.

2024 йилда хорижий тил сертификати олишда имтиҳон харажатидан ташқари 6 ойлик ўқиш пули ҳам қайтарилади
24 феврал 2024, 11:25

2024 йилда хорижий тил сертификати олишда имтиҳон харажатидан ташқари 6 ойлик ўқиш пули ҳам қайтарилади

Ўзбекистонда 2024 йилда чет тилини билиш бўйича халқаро имтиҳондан юқори балл олганларга нафақат имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. Шунингдек, мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун ижара асосида бепул ажратилади.

Ёшларни ишга олганлик учун ижтимоий солиқни қайтариш тартиби 2024 йил охиригача узайтирилди
26 апрель 2023, 19:54

Ёшларни ишга олганлик учун ижтимоий солиқни қайтариш тартиби 2024 йил охиригача узайтирилди

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга қабул қилишда ижтимоий солиқни иш берувчига қайтариш тартиби қайта жорий этилади. Ушбу имтиёз 2021−2022 йилларда амалда бўлган, 9 мингта корхона ундан фойдаланган ва уларга 150 млрд сўм қайтарилган.

USAID Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш учун 10 млн долларлик дастурни ишга туширди
2 феврал 2022, 13:44

USAID Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш учун 10 млн долларлик дастурни ишга туширди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурни ишга туширди. Бюджети 10 млн доллар бўлган дастур халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ҳамда Халқ таълим вазирлиги томонидан халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшлар бандлиги муаммолари ва уларнинг ечимларини санаб ўтди
15 ноябр 2021, 09:50

Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшлар бандлиги муаммолари ва уларнинг ечимларини санаб ўтди

ОТМга киришнинг қийинлиги, бизнес бошлашда имтиёзли кредит олишнинг чеклангани ва бошланғич капиталнинг йўқлиги, мактабларда касбга йўналтириш амалиётининг деярли йўқлиги ва бошқа муаммолар — Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари ва уларнинг потенциал ечимларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.

Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор чораларни эълон қилди
1 июл 2021, 10:57

Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор чораларни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг